French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон парламенти аъзолари Қозон шаҳрида ватандошларимиз билан учрашди
17:49 / 2025-10-16

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасидаги “Ўзбекистонликларнинг миллий-маданий мухторияти” ҳудудий жамоат ташкилотида ватандошларимиз ҳамда талаба-ёшлар билан учрашди.

Мулоқот давомида ватандошларимизнинг ижтимоий ҳаёти, таълим, маданият ва ўзаро ҳамжиҳатлик масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Волгабўйи федерал округига хизмат кўрсатувчи Қозон шаҳридаги Бош консулхона ташкил этилган. Ушбу федерал округ 14 ҳудудни қамраб олади. Мазкур дипломатик ваколатхона ватандошларимиз билан мунтазам мулоқот ўрнатиб, айниқса, талаба-ёшларга ҳуқуқий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда Татаристон Республикасида 15 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар истиқомат қилади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ ёшлар мазкур минтақанинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фаолияти ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган.

Бош консулхона ватандошларимиз билан биргаликда миллий умумхалқ байрамларни мунтазам равишда нишонлаб келмоқда. Бундан ташқари, ёш авлод ўртасида она тилига ҳурматни ошириш мақсадида ўзбек тили мактабида дарслар ташкил этилган. Унда ёш авлод ўз она тилини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА