Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади
10:02 / 2022-09-30

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2019-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексидаги ўрни қандай ўзгарганини таҳлил қилди.

Натижаларга кўра, 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки поғона кўтарилган. 2022 йилда 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллаган. 

Шунингдек, Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон “Иқтисодий фойдалана олиш имконияти” категорияси бўйича 18 поғона, “Сифат ва хавфсизлик” категорияси бўйича 3 поғона, “Барқарорлик ва мослашиш” категорияси бўйича 36 поғона кўтарилди.

Маълумот ўрнида,  Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексининг рейтинги “Economist Intelligence Unit” таҳлил агентлиги томонидан “Corteva Agriscience” кўмагида ҳар йили қайта тузилади. 2022 йилнинг 20 сентябрида нашр этилган "GFSI-2022" индекснинг ўн биринчи нашридир.  GFSI озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, дунёдаги 113 та мамлакатнинг табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни мунтазам таҳлил этиб боради.  
 
 

ЎзА