Ўзбекистон–Озарбайжон: Ёшлар дипломатияси бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Маълумки, Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатлари ҳар соҳада ривожланиб, турли йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари кенгаймоқда.
Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Озарбайжон ёшларининг дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим конференция ташкил этилди.


Тадбирда Озарбайжондан ташриф буюрган “Ёш ислоҳотчилар” жамоат бирлашмаси ҳам иштирок этди. Конференция давомида таълим, маданият, инновацион ташаббуслар, қўшма лойиҳалар ҳамда ёшлар дипломатияси йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Масъулларнинг қайд этишича, бу учрашув икки давлат ёшлари ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик сари яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА