Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон – Озарбайжон: турк дунёси тарғиботи ва маданияти маркази” очилди
14:13 / 2024-05-08

Озарбайжон давлат педагогика университетининг Губа шаҳридаги филиалида “Ўзбекистон – Озарбайжон: турк дунёси тарғиботи ва маданияти маркази” иш бошлади.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилган мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Иса Габиббейли, ТДПУ ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, “Ўзбекистон – Озарбайжон” дўстлик жамияти ижрочи директори Эркин Нуриддинов, шунингдек икки мамлакат зиёлилари, илм-фан намояндалари ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу марказ Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзбек тили ва адабиётини, мамлакатимиз маданияти, тарихини, юртимиз замонавий тараққиёти босқичларида эришилган юксак натижаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилишини таъкидладилар.

ЎзА