Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов ва Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда икки давлат ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги стратегик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди.
Томонлар кадрлар тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш ва тажриба алмашиш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида фан, илмий-тадқиқот, стажировкалар ва инновация соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, “Study in Uzbekistan” ва “Study in Azerbaijan” дастурлари доирасида талабалар алмашинувини фаоллаштириш, икки дипломли қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, технопарклар, инновацион марказлар ва стартап ташаббуслари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун академик мобиллик имкониятларини кенгайтириш, икки давлат фуқаролари учун 10 гача грант ажратиш ҳамда 2026/2027 ўқув йилидан талабалар ўқишини йўлга қўйиш, шунингдек, 2026 йилда икки мамлакат университетлари ректорларининг навбатдаги форумини Боку шаҳрида ўтказиш ва илм-фан соҳасида қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш каби муҳим келишувлар эълон қилинди.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлиги ва Озарбайжоннинг Фан ва олий таълим бўйича давлат агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gG7jdBnG1XM" title="O‘zbekiston – Ozarbayjon: ta’lim va innovatsiyalar hamkorligida yangi bosqich" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов (видео), ЎзА