English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон қўшма корхонаси ишга туширилди
12:22 / 2023-07-18

Маълумки, Озарбайжон давлати билан ипакчилик соҳасидаги илк ҳамкорлик 2019 йили бўлиб ўтган Туркий давлатлар ҳамдўстлиги саммитида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган меморандум асосида бошланган.

Ушбу меморандумда Озарбайжон давлатида ипакчилик соҳасини ривожлантириш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан берилаётган амалий кўмак натижасида ушбу соҳа янги босқичга кўтарилди.      

Хусусан, Президентимиз топшириғига кўра, Озарбайжонда ипакчилик кластерлари ташкил қилиниб, пилла маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш ва тут озуқа базасини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.   

Ҳозирда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси О.Жумаев мамлакатимиз делегацияси таркибида Озарбайжонда бўлиб турибди. 

Унга кўра, айни вақтда Озарбайжоннинг Барда туманида  "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси кўмаги билан "Az Silk" Ўзбекистон- Озарбайжон қўшма корхонаси, жумладан, пиллани қайта ишлаш корхонаси қуриб битказилиб, дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.    

Жорий йил баҳорги пилла мавсумида қўшма корхона томонидан Озарбайжоннинг 7 та туманида айнан мамлакатимиздаги тажрибани қўллаб, 102 тонна пилла етиштирилди.    

80 нафар фуқаро иш билан банд қилинди, шунингдек, 15 нафар ўзбекистонлик мутахассислар доимий равишда Барда туманида озарбайжонлик ҳамкасбларининг агротехника ва қайта ишлаш бўйича малакасини ошириб келмоқда.    

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА