Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Озарбайжон: пиллачилик соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда
17:03 / 2023-09-19

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси кўмагида Озарбайжонда бир неча йиллардан буён пиллачилик соҳаси ривожланмоқда. Дастлаб барпо этилган Пиллани етиштириш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси муваффақиятли фаолият олиб бораётган бўлиб, 2023 йилда ҳам бир нечта янги қўшма лойиҳалар амалга оширилди.

Шунга кўра, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасида Озарбайжон Республикаси Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги директори ўринбосари З.Гадиров ҳамда агентликнинг инвестициялар бўлими бошлиғи С.Гасанов билан учрашув бўлиб ўтди.    

Учрашув аввалида меҳмонларни "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Ҳакимов уюшма шоуруми билан таништирди.  Шунингдек, республикамиздаги ипакчилик тармоғига яратиб берилган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида маълумот берди.  

Қайд этилганидек, Озарбайжонда шу кунга қадар иккита қўшма лойиҳа амалга оширилган ҳамда улар тўлиқ қувватда ишлаб келмоқда. Улардан бири "Az Silk" Ўзбекистон-Озарбайжон пиллачилик кластери бўлса, иккинчиси "Azting" тутчиликка ихтисослашган хўжаликдир.    

Мазкур учрашув бугунга қадар йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Озарбайжон ипакчилигида Ўзбекистон тажрибасини қўллашда муҳим аҳамиятга эга.    

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА