Ўзбекистон - Озарбайжон: Адабий ва медиа алоқалар ривожи
Ижодий сафар билан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва юртимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари Озарбайжон Матбуот кенгаши раиси Рашад Межид билан учрашиб, ҳамкорлик алоқалари бўйича фикр алмашди.
Мулоқот чоғида жорий йил апрель ойида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан Озарбайжон Матбуот кенгаши ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида икки мамлакат медиа тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Ўтган вақт мобайнида озарбайжонлик оммавий ахборот воситалари вакилларини юртимизга, ўзбекистонлик соҳа вакилларини эса ушбу давлатга ижодий сафарлари ташкил этилгани ҳам алоҳида таъкидланди.
Айни мулоқотлардан кейин Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов Туркий дунё адабиётининг таниқли намояндаси, Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси Анор муаллим билан ҳам учрашув ўтказди.

ЎзА