Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси “Gastro Antaliya 2022» халқаро пазандалик чемпионатида иштирок этди
11:59 / 2022-11-21

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Gastro Antaliya 2022» халқаро пазандалик чемпионатида иштирок этди.

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси жамоасида таркибида Акбар Умаров – ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Элёрбек Мирбабоев – устоз, Шоҳрузхон Ибрагимов – иштирокчи бўлди.

«Гастро Анталя 2022» ошпазлик чемпионатида дунёнинг турли бурчакларидан, хусусан Исроил, Италия, Сербия, Ўзбекистон, Германия, Россия, Доғистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Испания, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан ташриф буюрган ошпазлар, шунингдек, олий тоифадаги ҳакамлар иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу чемпионат 2021 йилда пандемия сабабли чекланган иштирокчилар билан ўтказилган. “Gastro Antaliya 2022» чемпионати 32 давлатдан 600 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олган Туркиядаги энг йирик ва энг нуфузли мусобақага айланди.

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмасининг жамоаси чемпионат якунига кўра 3 та медални қўлга киритди.

Ибрагимов Шоҳрузхон – «Балиқли таом» номинацияси бўйича 1-ўрин (олтин медаль) ва «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 2-ўрин (кумуш медаль);

Мирбобоев Элёрбек – «Йилнинг олтин ошпази» номинациясида 1-ўрин (олтин медаль) соҳиби бўлишди.

ЎзА