Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Ўмон: Дипломатик академиялар ўртасида Меморандум имзолашга келишиб олинди
11:01 / 2024-08-22

Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академия директори, элчи Зайнаб Ал-Қосимия билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида дипломатлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Мулоқотнинг муҳим натижаси сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия билан Англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди. Ҳужжат ўзаро тажриба алмашиш ва касбий кўникмани ошириш учун янада кенг имконият очиши таъкидланди.

ЎзА