English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Омбудсмани: Россиядаги мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мурожаат юборилди
17:39 / 2024-01-23

Оммавий ахборот воситаларида “Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлади” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди.

“Русская Община Екатеринбург” телеграм каналида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигига амал қилиниши бўйича рейд ўтказганини маълум қилган.

Қайд этиш лозимки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 2023 йилда Россияга ташрифи давомида ўша ерда яшайдиган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганган эди.

Ҳамюртларимиз фикрлари асосида Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилиб, мурожаатларни биргаликда кўриб чиқиш, жумладан, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишланмоқда.  

Бундан аввал ҳам Ўзбекистон Омбудсмани Ф.Эшматова мурожаатига асосан Краснодарда мигрантларга нисбатан ўтказилган рейдлар бўйича ўрганишлар олиб борилиб, маълумот тақдим этилган. Россия Омбудсмани мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинглар ўтказаётганини ва ҳолат назоратга олинганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Омбудсмани “Русская Община Екатеринбург” телеграм каналида эълон қилинган ҳолат бўйича ҳам Россия Федерацияси Омбудсманига мурожаат қилиб, Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўради.

Н.Абдураимова, ЎзА