Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон омбудсмани Евроосиё омбудсманлари альянси йиғилишида қатнашди
19:11 / 2022-11-16

Евроосиё омбудсманлари альянси минтақадаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган биринчи иттифоқ ҳисобланади.

Ушбу ташкилот Евроосиё давлатлари омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаб, ўз мамлакатлари фуқароларининг чет элдаги муаммоли масалаларини тезкор ҳал этиш имконини беради.

Мазкур альянснинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган VII йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди.  

Ўзбекистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Беларусь, Сербия, Мўғулистон ва Арманистон омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари миллий  институтлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва давлат ҳокимияти органлари, инсон ҳуқуқлари ҳамжамиятлари вакиллари қатнашган йиғилишда ҳуқуқий тарғибот хусусида фикр алмашилди.

Ўзбекистон омбудсмани Феруза Эшматова йиғилишда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” амалга оширилаётганига урғу берди. Омбудсман томонидан мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, зарурат бўлган соҳалар танлаб олинмоқда ва шу йўналишда аҳолига ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.  

Йиғилиш якунларига кўра, Евроосиё минтақасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим йўналиши сифатида ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришга доир масалалар муҳокама қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзА