Осиё олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида "Asian Boxing" ташкилоти ООК томонидан вақтинчалик тан олиниши бўйича қарор қабул қилинди.
Онлайн форматда ташкил этилган 91-Ижроқўм йиғилишида Осиё олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этиб, унда ООКнинг спорт, гендер тенглик ва халқаро алоқалар қўмиталарининг ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш давомида шунингдек, сунъий интеллект ва рақамлаштириш билан шуғулланадиган “Tencent Co.” ва ООК ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ООК ва Баҳрайн ўртасида III ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича шартнома имзоланиб, "Харбин-2025" қишки Осиё ўйинларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Якунда Ижроқўм томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил режалар борасида фикрлар билдирилди.
Т.Рўзиев, ЎзА