Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон нотариати халқаро майдондаги ўз мавқеини яна бир бор мустаҳкамлади.
11:44 / 2025-12-04

Бугун Халқаро нотариуслар Иттифоқи Осиё ишлар комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров  иштирок этди.

Йиғилишда икки муҳим масала муҳокама қилинди:

  • 2026–2028 йиллар учун ХНИ Осиё ишлар комиссияси Президентини қайта сайлаш;
  • Осиё минтақасидан ХНИ Бошқарув қўмитаси аъзолигига овоз бериш ҳуқуқига эга вакилни танлаш.

Овозлар беришлар якунига кўра ХНИ  Бошқарув қўмитаси аъзолигига  Дилшод Ашуровнинг номзоди бир овозда маъқулланди. 

Бу билан Ўзбекистон нотариати  халқаро майдондаги ўз мавқеини яна бир бор мустаҳкамлади.

ЎзА