Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон нотариал палатаси делегацияси Германияда
18:58 / 2022-05-25

Германия Федерал нотариуслар палатаси (Bundesnotarkammer)нинг таклифига биноан Ўзбекистон нотариуслари делегацияси Мюнхен шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида вакилларимиз Мюнхен шаҳрида 2022 йил 25-29 май кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро нотариуслар иттифоқи Бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги делегация аъзолари Германия нотариуслари Федерал палатаси раҳбарияти ҳамда нотариуслари билан учрашди.

Германия федерал нотариуслар палатасининг Халқаро ишлар бўйича бош вакили, суд маслаҳатчиси Ричард Бок ҳамроҳлигида Мюнхен шаҳри нотариуси Реглер Сикоранинг нотариал идораси билан танишув ва ўзаро мулоқотлар самарали бўлди.

Р.Сикора вакилларимизга ўз фолияти, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Ўзаро мулоқот давомида тажрибадаги яхши жиҳатлар, ҳамкорликда бажарилиши мумкин бўлган ишлар бўйича сўз юритилди.

ЎзА