Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ногиронлар жамияти жамоатчилик мониторингини ўтказади
20:25 / 2023-06-01

Ўзбекистон ногиронлар жамияти жорий йилнинг 9 июль кунига тайинланган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида жамоатчилик мониторингини олиб боради.

Ушбу фаолият давомида сайлов участкалари қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро стандартлар талабларига мос равишда жиҳозланиши, айниқса уларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолатига асосий эътибор қаратилади.

Шунингдек, жойларда жисмоний имконияти чекланган шахслар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг сайловда иштирок этишга оид ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.

Бундан ташқари, ётоқ ҳолатидаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида маълумотларни шакллантиришда участка сайлов комиссияларига кўмаклашиш орқали уларга ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилишида бевосита иштирок этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов жараёнларига доир мурожаатларини қабул қилиш ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилади.

Жамоатчилик мониторинги натижаси бўйича батафсил маълумотлар бериб борилади.

ЎзА