Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафот этди
12:10 / 2021-08-15

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Муфтий Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилояти Иштихон туманида хизматчи оиласида таваллуд топган эди. 2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасида ишлаб келаётган эди.

Марҳумнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.