Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Молдова: Ҳамкорлик алоқалари янада ривожланади
14:20 / 2024-05-10

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Молдова Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Валериу Кивер билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Молдова муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда парламентлараро алоқаларни изчил ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.  

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳали ишга солинмаган катта салоҳиятини, шунингдек, шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш муҳимлигини қайд этди.  

Молдова томони парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, парламентларнинг дўстлик гуруҳлари орқали ўзаро ҳамкорлик формати ва механизмларидан самарали фойдаланишдан манфаатдор эканини билдирди. 

Учрашув якунида элчи икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА