Ўзбекистон – Мўғулистон сиёсий маслаҳатлашуви тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи давраси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин бошчилигидаги делегациялар турли соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.
[gallery-6157]
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, томонларнинг халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди. Томонлар, шунингдек, савдо-иқтисодий соҳадаги салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.
Маълумот ўрнида, маданий-гуманитар йўналишда алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
ЎзА