English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Уругвайга 1:2 ҳисобида ютқазди
20:25 / 2025-10-13

Биринчи бўлим нисбатан тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимни ўзбекистонликлар ёмон бошлади ва иккита гол ўтказиб юборди. 51-дақиқада Торрес, 60-дақиқада Санабрия дарвозани ишғол қилди. Ўйин охирида Ўзбекистон босимни кучайтириб жавоб голини урди. 82-дақиқада Русланбек Жиянов дарвозани ишғол қилди.

Бу миллий жамоанинг италиялик мутахассис Фабио Каннаваро қўл остидаги иккинчи ўйини бўлди. Биринчи ўйинда Кувайт 2:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.

ЎзА