Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий университети “QS Sustainability Rankings 2025” рейтингида юксалди
16:02 / 2024-12-10

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш соҳасидаги энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди.

Дунёнинг икки мингга яқин университетларини қамраб олган мазкур “QS Sustainability Rankings 2025” рейтингида Ўзбекистон Миллий университети 931-940-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ушбу рейтингдан Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси жой олди. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети 828-ўрин, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1161-1180, Тошкент давлат техника университети 1251-1300, Тошкент давлат транспорт университети 1401-1450, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501+, Урганч давлат университети 1051+ ўринларда қайд этилди. 

Қувонарлиси, ЎзМУ 2024 йилда бир қатор кўрсаткичлар бўйича ўз позициясини сезиларли даражада яхшилади. Атроф-муҳит барқарорлиги кўрсаткичи бўйича 2023 йили 428-ўриндан жой олган бўлса, бу йил 279-ўринда муқим бўлди.

Жорий йил бошқарув кўрсаткичида 402, экологик таълимда 825, билим алмашинувида 952-поғонани банд этди. Ушбу йўналишларда Ўзбекистон Миллий университети ўтган йили мингинчи ўриндан юқори қаторлардан жой олганди.

Т. Рўзиев, ЎзА