Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган айрим материаллар АҚШ музейига тақдим қилинган
15:27 / 2023-03-30

«Ўзархив» агентлиги директори У.Юсупов ҳамда Ўзбекистон Миллий архиви директори Д.Закированинг Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейининг Халқаро архивлар дастури катта директори Вадим Алскан билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2003 йилдан буён «Ўзархив» агентлиги ва АҚШ Холокост ёдгорлик музейи ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилинган яҳудийлар тақдири билан боғлиқ айрим архив материаллари нусхалари АҚШ Холокост ёдгорлик музейига тақдим этилган.

АҚШ Холокост ёдгорлик музейи 1993 йилда ўша вақтдаги АҚШ Президенти Б.Клинтон томонидан очилган. Шу вақтга қадар музейга 44 миллиондан ортиқ киши, 132 давлатдан 100 га яқин давлат раҳбарлари ҳамда 4 мингга яқин юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюрган. Музейнинг Нью-Йорк, Бостон, Бока Ратон, Чикаго, Лос Анжелес ва Даллас шаҳарларида офислари бор.

Учрашувда ҳамкорлик доирасида икки томонлама қилинган ишлар, шунингдек келгусида мазкур ишлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий архиви фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида сақловхона, реставрация, рақамлаштириш хонаси, ўқув зали ва музей бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА