Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти
16:24 / 2026-01-28

Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди вилоят бўлинмаси томонидан “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Унда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияси аъзолари, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоятдаги миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Тадбирда Президентимизнинг 2025 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. 

[gallery-27346] 

– Бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланадиЮртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, турли миллат ва элатлар ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар ижобий самара бермоқда, – дейди комиссия раиси Садоқат Сиддиқова.

Тадбирда вилоятда истиқомат қилаётган 40 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 12 га яқин миллий-маданий марказлар фаолияти, уларнинг ўз она тили, миллати тарихи, қадриятлари ва маданиятини ўрганиш борасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлар тўғрисида ёшларга маълумот берилди.

Шунингдек, ННТ ва Дўстлик уйидаги миллий маданий марказлар томонидан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, миллий-маданий марказлар томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини ўзида акс эттирган видеолавҳалар, босма нашрлар, суратлар, турли халқларнинг амалий санъати дурдоналари кўргазмаси намойиш этилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.