Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти
17:33 / 2025-11-21

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги вакиллари юртимизда турли миллат ва элатлар ўртасида қарор топган дўстлик ва бирдамлик муҳити, диний бағрикенглик анъаналари, шунингдек, ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясига қаратилган давлат сиёсатига атрофлича тўхталиб ўтишди. Шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний эркинликни таъминлаш, турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, интернет маконида тарқалаётган зарарли ғояларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир меҳмонлари талабалар билан очиқ мулоқот олиб бориб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Иштирокчилар томонидан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири