Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон мебеллари дунё бўйлаб экспорт қилинмоқда
20:29 / 2025-09-05

2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон мебель саноатидаги халқаро савдо кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсишни намоён этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу давр мобайнида мамлакат 18 та хорижий давлатга мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилиб, умумий қийматини 10,5 миллион АҚШ долларига етказди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 949 минг долларга ошган бўлиб, ўзбек мебель саноатининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон мебель маҳсулотлари асосан Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон каби Марказий Осиё ва қўшни давлатларда машҳур бўлиб, улар умумий экспорт ҳажмининг катта қисмини ташкил этади. Хусусан, Россия бозори 4,4 миллион долларлик экспорт билан етакчилик қилади ва мамлакат мебель ишлаб чиқарувчилари учун энг муҳим халқаро бозор сифатида кўрилмоқда. Қозоғистон (2,8 миллион доллар) ва Озарбайжон (1,2 миллион доллар) ҳам муҳим стратегик йўналишлардан бири бўлиб, Ўзбекистон мебель саноатига янги имкониятлар эшигини очмоқда. Қолаверса, Тожикистон – 808,2 минг, Қирғизистон – 562,2 минг, Арманистон – 187,6 минг, Грузия – 105,4 минг, Беларусь – 104,2 минг ва бошқа давлатлар – 328,6 минг долларлик мебель ва мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

Мебель экспортидаги бу ўсиш, нафақат мамлакат ички саноат салоҳиятининг яхшиланиши, балки ташқи бозорлар талабининг ошиши ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун қабул қилинган иқтисодий ва сиёсий чора-тадбирларнинг самарасидир. Шу билан бирга, мебель маҳсулотларини экспорт қилиш ва янги бозорларга кириш бўйича ишлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар яратади. 

 

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА