Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маҳсулотлари учун Ғарбий Африка бозори очилмоқда
15:33 / 2026-02-20

Ўзбекистон кўплаб давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириб, йирик инвестиция лойиҳалари бўйича муҳим келишувларга эришмоқда.

Макка шаҳрида ўтказилган “Makkah Halal Forum” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов Кот-д’Ивуар Республикаси ишбилармон доиралари билан музокаралар ўтказди.  

Кот-д’Ивуар томони инвесторлар учун 300 минг гектар ер ажратилганини маълум қилди. Ерлар 40 йил муддатга давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади. Асосий йўналишлар: чорвачилик, балиқчилик ва гуруч етиштириш, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотида. 

Шунингдек, мамлакатда озиқ-овқат саноатини ҳалол стандартларига ўтказиш жараёни жадал кечмоқда. Бу эса “ҳалол” минерал ўғитлар ва агротехника импортига юқори талаб мавжудлигини англатади ва Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги экспорт имкониятларини очади.

Музокараларда заргарлик буюмларини қўшма ишлаб чиқариш, шунингдек, какао ва кешюни қайта ишлаш ва транзит савдосини йўлга қўйиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунларига кўра, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорликни бошлаш бўйича келишувга эришилди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА