Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маҳсулотлари “Russia Halal Expo 2023” кўргазмасида намойиш этилди
18:16 / 2023-05-22

Татаристон пойтахтида жойлашган “Казань-Экспо” кўргазмалар мажмуасида “Russia Halal Expo 2023” ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир “Россия — Ислом дунёси: KazanForum 2023” ХIV Халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилди. Кўргазмада мамлакатимиз вакиллари иштирок этди, иккита стендда Ўзбекистон иқтисодиёти саккиз тармоғининг экспорт салоҳияти намойиш этилди.    

Ўзбекистоннинг ҳалол маҳсулотлари нафақат маҳаллий бозорни фаол эгаллаб бормоқда, балки бошқа давлатларда ҳам ўз харидорларини топишга интилмоқда.  “Russia Halal Expo 2023” кўргазмаси “Made in Uzbekistan” маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш, рақобатчилари билан танишиш, янги ҳамкорларни излаш учун қулай майдонча бўлди.    

Истеъмолчиларнинг кенг доираси учун “Ҳалол” белгиси маҳсулотнинг юқори сифати ва экологик тозалиги кафолати ҳисобланади, шунингдек, бу Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.      

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА