Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон маданий мероси Франция фестивалида намойиш этилди
15:40 / 2025-12-03

Сўнгги йилларда ҳунармандчилик соҳасида халқаро маданий алмашинувни янада ривожлантириш ва ҳунармандларимизни рағбатлантириш мақсадида хорижий ҳамкорлик доирасида кўплаб мамлакатларда ҳунармандчилик кўргазмалари ва фестиваллар ташкил этиб келинмоқда.

Таниқли уста-ҳунармандлар иштирокидаги маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар хорижликларни қизиқтирмоқда. Мамлакатимиз ҳунармандларининг навбатдаги сафари Франция давлатига бўлди.

Хусусан, Франциянинг Бретан минтақасида халқаро фестиваль бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ўзбек анъанавий ҳунармандчилиги, сўзаналар, сувенирлар ва ўзига хос миллий маҳсулотлар намойиш этилди.

Тадбир маданий мулоқот ва ўзаро тушунишни чуқурлаштириб, туризм ва ижодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА