Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент ғалабасини нишонламоқда
Пойтахтимиздаги “Хумо арена” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Президент сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда ЎзЛиДеП фаоллари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар, турли соҳа вакиллари, санъат ва маданият намояндалари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик иштирок этмоқда.
Йиғилганлар Марказий сайлов комиссияси матбуот марказига онлайн тарзида боғланиб, сайловнинг дастлабки натижаларини кузатиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани ҳақидаги хушхабар йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.
Шавкат Мирзиёев тадбирда сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун бутун халқимизга миннатдорлик билдирди.
Тадбир давом этмоқда.
ЎзА