Ўзбекистон кубогининг илк турига қуръа ташланди
Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича U14 ёш тоифасида Ўзбекистон кубогида қизлар 14, ўғил болалардан иборат 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда рақобатлашадиган бўлди.
Мусобақанинг қизлар ўртасидаги илк тур баҳсларида Нукус – Хоразм, Қашқадарё – Бухоро, Самарқанд – Сирдарё, Навоий – Бухоро 2, Наманган – Нукус 2 ва Андижон – Жиззах жамоалари тўқнаш келади.
Ўғил болалар орасида Жиззах – Хоразм, Навоий – Самарқанд, Андижон – Қашқадарё, Сурхондарё – Нукус 2, Нукус – Наманган 2, Фарғона – Жиззах 2, Наманган – Сирдарё ва Бухоро – Андижон 2 жамоалари ўзаро куч синашади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 23 январь кунига қадар бўлиб ўтадиган мусобақа иштирокчилари, ушбу ёш тоифасидаги спортчиларининг жорий йилги “Президент олимпиадаси” да қатнашиши кўзда тутилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА