Ўзбекистон кубогида илк ғолиб ва совриндорлар аниқланди
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.
Унда иштирокчилар 22 та тур ва 1 та аралаш йўналишда медаллар учун рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг илк кунида эркаклар ўртасида 10 минг метр масофага югуришда Нуриддин Раҳматов, Отабек Тошқувватов ва Акмал Очилқулов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Аёллар орасида лангарчўпга таяниб сакрашда Ширин Мусохонова олтин, Ҳабиба Абдураҳмонова кумуш ва Лобархон Иброҳимова бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, диск улоқтиришда Маҳлиё Каримова, Юлианна Шукина, Маҳлиё Маҳмудова аёллар орасида шоҳсупага кўтарилган бўлса, ушбу йўналишда Дунёзод Сайфуллаев, Азизбек Нуриллаев ва Абдуазим Раҳматуллоев кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА