Ўзбекистон кубогида эстафета бўйича ғолиблар аниқланди
Урганч шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ёшлар (йигит ва қизлар) ҳамда ўсмир йигит-қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди.
Кубок баҳсларининг ёшлар тоифасидаги 27,6 км. масофадаги жамоавий эстафета баҳсларида Мустафо Мавлонбердиев, Пардабой Лутфуллаев, Фазлиддин Эргашев, Виктория Ползунова, Сабрина Альтинбекова, Дилнурахон Мирзавалиевадан иборат Сирдарё жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи поғоналарни Тошкент ҳамда Навоий вилояти жамоалари эгаллади.
Ўсмирлар ўртасидаги жамоавий эстафетада (27,6 км) Жиззах жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Тошкент вилояти иккинчи, Сирдарё вилояти эса учинчи ўриндан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА