Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги мусобақаси давом этмоқда
18:48 / 2026-02-11

Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа аввалида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 20 декабрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори миллий спорт тури – курашни ривожлантириш, унинг нуфузини янада ошириш ва жаҳон миқёсида кенг оммалаштириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.  

Ушбу қарор доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар 3 минг йиллик шонли тарихга эга кураш спорт турининг ҳалоллик, шаффофлик, куч ва маҳорат сингари ҳеч бир спорт турида учрамайдиган жиҳатларини нафақат юртимиз, балки жаҳон майдонларида ҳам акс этишига замин яратмоқда.  

[gallery-27602]

Ўзбекистон кураш федерацияси миллий спорт турини оммалаштириш ва унинг нуфузини ошириш, хорижий мамлакатларда курашни кенг тарғиб қилиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, ёшлар ва катталар ўртасида оммавий спортни жорий этиш ҳамда нуфузли халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш борасидаги вазифаларни изчил амалга ошириб келмоқда.

Навоий шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги мусобақаси ҳам қарор ижросининг амалий натижаларидан биридир.

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 600 нафарга яқин полвонлар иштирок этмоқда. Унда эркаклар ва аёллар 16 вазн тоифасида беллашмоқда.  

Шунингдек, мусобақа давомида жамоавий баҳслар ҳам бўлиб ўтади ҳамда унда ғолиб бўлган ҳудудий терма жамоа аъзолари кураш бўйича Ўзбекистон кубогини қўлга киритади.  

Мусобақалар давом этмоқда.

А. Бўриев, С. Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари