Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги кимга насиб қилди?
11:29 / 2023-12-31

Бухорода 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида волейбол бўйича “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган спортчи ёшлар ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Мусобақанинг қиз болалар ўртасидаги баҳсларида 7 та жамоа иштирок этди. Финал беллашувида Бухоро ва Наманган вилояти рўбарў келишди. Якунда наманганлик волейболчи қизларнинг қўли баланд келди. 3-ўринни эса Андижон вилояти қизлар жамоаси эгаллади.

11 та жамоа ўртасида кечган ўғил болалар ўртасидаги баҳслар ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Ҳал қилувчи ўйинда мезбон жамоа вакиллари қорақалпоғистонлик волейболчилар устидан иродали ғалабага эришиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишди.  

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов ва бошқалар сўзга чиқди. Мамлакатимизда аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш, фуқароларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, бу каби мусобақалар ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ошишига хизмат қилиши  таъкидланди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, қатор номинациялар бўйича ҳам совриндорлар эътироф этилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири