French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
15:23 / 2025-12-26

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 22–25-декабрь кунлари бўлиб ўтган механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.

Мазкур спорт тадбирида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ўз маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва стратегик ҳаракат қилиш қобилиятларини намоён этишди.

Беллашувлар ғоят кескин ва қизғин кечди, томошабинлар спортчиларнинг нафақат тезлиги, балки жамоавий ҳамкорлиги ва тактик ҳаракатларини ҳам диққат билан кузатди. Турли масофаларда энг яхши натижаларни қайд этиш учун иштирокчилар бор куч ва иродаларини ишга солишди.

Ғолиблар номи эълон қилинди: умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Сирдарё вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент шаҳар жамоасига, учинчи ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа доирасида олинган фотосурат ва видеолар ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди, иштирокчиларнинг курашдаги жасоратлари ва спорт руҳи кенг аудиторияга етказилди.

Мазкур кубок  беллашувлари нафақат энг иқтидорли спортчиларни саралаш, балки уларни келгусида халқаро мусобақаларга тайёрлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Беллашувлар турли масофаларда қатъий ва муросасиз кечди, ҳар бир иштирокчи шахсий натижаларини намоён этиш билан бирга жамоавий ҳамкорлик ва стратегик ҳаракат қилиш қобилиятини ҳам кўрсатди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири