Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги финалчилари аниқланди
11:38 / 2024-08-31

Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финал босқичида «Пахтакор» – «Навбаҳор», «Андижон» – «Сурхон» клублари ўзаро тўқнаш келди.

Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтган «Пахтакор» ва «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Бироқ ўйиннинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳар икки жамоа пенальтилар сериясида рақобатлашди. Унда «Навбаҳор» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Андижондаги «Бобур арена» стадионида ташкил этилган «Андижон» ва «Сурхон» ўртасидаги учрашувда ҳам шундай сценарий такрорланди. Яъни, бу ўйинда ҳам ғолиб жамоа пенальтида аниқланди. Футбол лотореясидан «Андижон» 5:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финалида «Навбаҳор» ва «Андижон» жамоалари бош совринни қўлга киритиш учун 5 октябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўзаро кураш олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА