Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон кубоги баҳсларидан фоторепортаж
20:03 / 2025-02-20

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Жамоат хавфсизлиги университети спорт залида кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Кеча аёллар ўртасида кечган баҳсларда 48 кг., 52 кг., 57 кг. вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Дилруҳ Ҳасанова (Жиззах), Одинахон Абдуллаева (Сирдарё) ва Азизабегим Нажимова (Самарқанд) ўз вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

[gallery-21849]

Эркаклар 60 кг., 66 кг., 73 кг. вазн тоифаларида беллашди. Маҳорат бобида тенгдошларидан устун келган полвонлар – Асадбек Холбоев (Қашқадарё), Асилбек Толипов (Жиззах) ва Мирфайз Жўраев (Бухоро) олтин медалга сазовор бўлди.

Яккалик ҳамда жамоавий баҳслар ғолиб ва совриндорлари эртага 21 февраль куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА