Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон крикет федерацияси ва Ҳиндистон крикет бошқаруви кенгаши ҳамкорликни йўлга қўймоқда
10:49 / 2023-05-04

Ўзбекистон крикет федерацияси мамлакатимизда ушбу спорт турини кенг ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев хизмат сафари билан Ҳиндистон давлатида бўлиб турибди. Ташриф доирасида Лакнау шаҳрида Ҳиндистон крикет бошқаруви кенгаши (BCCI) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон крикет бошқаруви кенгаши билан Ўзбекистонда крикетни ривожлантириш йўлида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.  

Ўзбекистон делегацияси вакиллари Канпур шаҳридаги "Яшил стадион" номи билан танилган, энг қадимий крикет стадионини бориб кўришди. Шу ерда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев ҳиндистонлик журналистларга мамлакатимизда крикет спорт турини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 Ташриф доирасида вакилларимиз "Гоинка" номли хусусий крикет мактабида ҳам бўлишди. Ушбу мактабда крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамаоларимиз учун ўн кунлик ўқув-машғулотлар ўтказиш ва "Яшил стадион"да мусбоқалар ташкил этишга келишиб олинди.  

Илҳом РАҲМОНОВ.

ЎзА