Айни кунларда Ўзбекистон парламенти делегацияси Корея Республикаси парламенти фаолияти билан танишмоқда.
Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари барча соҳалар қатори парламентлараро алоқалар доирасида ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Жумладан, Олий Мажлиснинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолият юритмоқда.

Мамлакатимиз делегациясининг мазкур ташрифи давомида Корея парламенти фаолиятини ёритиш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш, Бюджет офисининг бюджет жараёнидаги иштироки, тадқиқот хизмати фаолияти каби масалалар ўрин олган.

Кореяда парламент ишлари замонавий технологиялар билан уйғунлашган бўлиб, сунъий интеллект орқали ахборот оқими бошқарилади, таҳлиллар тез ва аниқлик билан тайёрланади.
Ушбу ташриф ва ҳамкорлик ҳар икки давлат парламентлари фаолиятида самарали бўлиб, ўзаро тажриба ва ғоялар алмашишга, билим ва ёндашувларни ўрганишга хизмат қилади.
М.Комилова, ЎзА