Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Корея: меҳнатга оид алоқалар кенгайтирилади ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилинади
10:25 / 2023-07-25

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни, хусусан, меҳнат муносабатлари соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.  

Икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро мулоқотнинг ўрни муҳимлигига эътибор қаратилди. Шу маънода Сенат Раиси раҳбарлигидаги Корея Республикаси Миллий Aссамблеяси билан мамлакатларимиз ўртасида олий даражада эришилган келишувлар, “йўл хариталари”нинг бажарилиши устидан парламент назоратини таъминлашга қаратилган ҳамкорлик бўйича махсус комиссия фаолияти самарадорлиги алоҳида қайд этилди.  

Корея томонининг жорий йилнинг сентябрь ойига мўлжалланган янги форматдаги “Марказий Осиё + Корея Республикаси” парламентлараро ҳамкорлик бўйича саммити кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.  

Мулоқот чоғида давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ йўналиш муҳим аҳамият касб этиши, бу борадаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш, ўзаро таклифлар билдириш, музокаралар ва учрашувлар ўтказишни фаоллаштириш масалаларини ҳал этиш ва йўналишларни белгилаб олиш муҳимлиги айтиб ўтилди.  

БМТнинг “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича глобал тезлаткич” ташаббуси доирасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам таклифлар илгари сурилди.  

Ўзбекистон ва Кореянинг тегишли вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.  

Меморандумни амалга ошириш доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш, гендер тенглик, шунингдек, “Better work” дастурини амалга ошириш масалаларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни акс эттирувчи Қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш таклифи қўллаб-қувватланди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА