Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Корея экспертлар мулоқоти самараси ва долзарблигини исботлади
14:49 / 2022-08-23

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон - Корея: келажакка назар” экспертлар форуми иштирокчиларига мурожаат қиларкан, бу икки давлат илмий-тадқиқот тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик узоқ тарихга эга эканини таъкидлади.

“Ўтган ўн йил ичида Сеулда ва Тошкентда 20 га яқин қўшма тадбир ўтказилди. Биз халқаро ва минтақавий хавфсизлик, транспорт йўлакларини кенгайтириш, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантириш, кўп қиррали Ўзбекистон - Корея муносабатини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан жуда самарали ишладик”, - дея таъкидлади А.Неъматов. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Корея таҳлилий доиралари ўртасидаги экспертлар мулоқотининг бундай ижобий тажрибаси ўз самарадорлиги, долзарблигини исботлади. Ҳозирги вазият бу амалиётни, яхши анъанани давом эттиришни тақозо этади.

Эслатиб ўтамиз, СМТИ томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда “Корея Республикаси-Марказий Осиё” Ҳамкорлик форуми Котибияти кўмагида ташкил этилган анжуманда икки мамлакатнинг етакчи экспертлари, таҳлил марказлари раҳбарлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда.
 

ЎзА