Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекистон" кўчасидаги ўзбошимчаликни ким назоратга олади?
17:33 / 2022-11-25

Қурилиш вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти бўйлаб ташкил этилган пресс-тур давомида давлат дастурлари асосида қурилаётган бинолар қатори тадбиркорларга тегишли хусусий қурилиш объектлари ҳам кўздан кечирилди.

Хусусан, Гулистон шаҳар "Ўзбекистон" кўчасида қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида қурилиш ишларини амалга ошириш учун Гулистон шаҳар ҳокими томонидан тегишли тартибда ер майдони ажратилган.

Aммо рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужжатларининг бирортаси расмийлаштирилмасдан, ўзбошимчалик асосида қурилиш ишлари бошланган ва ҳанузгача давом этмоқда.

Сирдарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан мазкур вазият юзасидан қурувчи ташкилотга бир неча бор расмий равишда огоҳлантиришлар тақдим этилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда чора кўрилиши учун иш судга йўналтирилган.

ЎзА