Ўзбекистон кикбоксингчилари жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этади
Венгриянинг Будапешт шаҳрида WAKO – Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан кикбоксинг бўйича 26 - жаҳон кубоги бўлиб ўтади.
2021 йил 16-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.
- Кикбоксингчиларимиз мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этиш учун юқори даражада тайёргарлик ишларини амалга оширди, - дейди Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси раиси Ойбек Норметов.
- Жаҳон кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятлари вакилларидан таркиб топган 30 нафар Ўзбекистон кикбоксингчилари жамоаси иштирок этади.
Куни кеча спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропорти орқали Тошкентдан Будапештга йўл олди.
Жаҳон кубоги мусобақаларида спортчиларимизга омад тилаймиз!
ЎзА