French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни кенг нишонланмоқда
12:06 / 2025-11-10

Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги Шимолий кон бошқармаси “Шарқий” конида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан истиқболли ва иқтидорли ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси маданиятини янада юксалтириш мақсадида бир қатор танловлар ташкил этилди.

Жумладан, “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича энг билимдон жамоа” викторинасида коннинг турли бўлинмаларидан 14 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва курашларга бой беллашув якунида 1-ўринни “Майдаловчилар”, 2-ўринни “Гео-Марк” ва 3-ўринни “Турбай” карьер жамоаси қўлга киритди. 

“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича энг яхши вакил” кўрик-танловида эса 35-сонли маъданларни юклаш бўйича кон фойдаланиш участкаси ходими Улуғбек Қурбонов 1-ўринга, 1-сонли бурғилаш ишлари участкаси ходими Азамат Нарзиев 2-ўринга, экскаваторларни таъмирлаш участкаси ходими Нургази Коспанов 3-ўринга муносиб кўрилди. 

Танловлар якунида “Шарқий” кони бошлиғи Фарруҳ Йўлдошев барча ишчи-ходимларни касаба уюшмалари куни билан табриклаб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларини топширди. 

А.Бўриев, ЎзА