Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон каналлари жаҳон ирригация меросига киритилди
12:24 / 2025-09-10

7–10 сентябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон ирригация форумида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Тадбирда сув хўжалигидаги глобал муаммолар, инновацион технологиялар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари нуфузли "WHIS Award 2025" (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига сазовор бўлди. Бу мукофот 100 йилдан зиёд тарихга эга ва ҳануз фойдаланилаётган ноёб ирригация иншоотларига берилади.

“Дўстлик” канали Сирдарё ҳавзасидаги трансчегаравий йирик гидроиншоот бўлиб, 100 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келмоқда.

“Эски Туятортар” канали эса Зарафшон дарёсидаги кўп асрлик ирригация обидаси ҳисобланади.

Шу тариқа, мазкур икки канал Марказий Осиёдан илк бор жаҳон ирригация мероси рўйхатига киритилди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА