English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Жанубий Корея: меҳнат миграцияси жараёнларини тиклаш масаласи муҳокама қилинди
12:21 / 2021-10-26

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Ф.Ғойибназаров Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг фахрий маслаҳатчиси Ким Юнсе иштирокида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари билан учрашди.

Учрашувда пандемия шароитида меҳнат миграцияси жараёнларини тиклаш масаласи муҳокама қилинди ҳамда хорижий меҳнат мигрантларини корейс иш берувчилари томонидан танлаб олиш тартиблари ҳақида маълумот алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашаётганлиги ва вакцина билан эмланиш жараёнлари изчил амалга оширилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Жорий йил 25 октябрь кунидаги статистик маълумотларга кўра, Корея Республикасида тўлиқ вакцина олган аҳоли 70 фоизни ташкил этаётгани муносабати билан 1 ноябрдан карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилиши режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари карантин чораларининг юмшатилиши икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси жараёнларини тикланишига умид қилаётганини билдирди.