Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Жанубий Корея: ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширилади
18:52 / 2023-06-01

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ўртасида 2023-2028 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган умумий бюджети 20,44 миллион долларга тенг 3 та янги лойиҳа битими имзоланди.

Хусусан, Агентликнинг давлат бошқаруви ва иқлим ўзгариши бўйича учта янги грант ёрдам лойиҳаси бўйича муҳокама баённомасини имзолаш маросимида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Жин Парк, мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг,  КОICАнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сунжин Парк ва бошқа расмийлар иштирок этди.

“Электрон парламент тизимини такомиллаштириш ва реал вақт режимида эшиттириш тизимини йўлга қўйиш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бу жараёнда 2023-2025 йиллар давомида қонун ижодкорлиги фаолиятида очиқликни кучайтириш ва “Электрон парламент” тизимини такомиллаштириш орқали Қонунчилик палатаси салоҳиятини ошириш, реал вақт режимида эшиттириш тизимини йўлга қўйиш, “реле” тизимини ривожлантириш ва зарур инфратузилма яратиш ишлари амалга оширилади.

[gallery-12170]

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва КОICА биргаликда йўлга қўйган навбатдаги лойиҳа “Фитосанитария хизмати салоҳиятини ривожлантириш ва ўсимликлар карантини чегара пунктларини такомиллаштириш"ни назарда тутади. Айни ғоя 2023-2025 йиллар давомида ўсимликлар карантини тизимини, карантин пунктлари жиҳозларини такомиллаштириш, мутасаддилар салоҳиятини ошириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш ва экспорт қилишга кўмаклашиш, зараркунандалар хавфини камайтириш мақсадида ўқув қўлланмалари ишлаб чиқиш ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган.

Ва ниҳоят учинчи ҳужжат КОICА ва Ўрмон хўжалиги агентлиги 2023-2028 йилларда Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши курашиш салоҳиятини кучайтириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ақлли дарахт етиштириш технологиясидан фойдаланган ҳолда барқарор ўрмон хўжалиги ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш бизнес моделини яратиш мақсади илгари сурилган лойиҳани акс эттирган.

Саидмурод Раҳимов, Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА