French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Жаҳон банки: ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик
14:06 / 2023-05-25

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки гуруҳи раҳбари Нию Чию бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Унда томонлар жорий ва истиқболли лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари хусусида сўз юритди.

Жаноб Нию Чию Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини доимий қўллаб-қувватлагани учун ҳукуматга самимий миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов меҳмонларни мамлакатда тадбиркорлик, ер муносабатлари ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар билан таништирди.

Шундан сўнг томонлар тадбиркорларни глобал электрон тижорат платформаларига улашни ташкил этиш ҳамда миллий мева ва бошқа маҳсулотларни хориж бозорларида тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича қўшма ҳамкорликни давом эттиришга ва ўзаро манфаатли лойиҳалар соҳасини кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА