Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланади
13:40 / 2024-09-13

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.

Мулоқот жараёнида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли жабҳалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, икки давлат ўртасида бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади. Хусусан, алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун таълим муассасаларида инклюзияни таъминлаш ва уларга ихтисослаштирилган ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларга кенг қамровли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, қариялар учун узоқ муддатли парвариш тизимини ўрганиш, ижтимоий ишчилар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, волонтёрларни ижтимоий ишларга жалб этиш амалиётини ўрганиш ҳамда оиладаги зўравонлик қурбонларига тезкор ёрдам кўрсатиш тизими билан танишиш борасида келишувлар амалга оширилади.

Ўз навбатида, элчи жаноблари томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг соҳа равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижобий баҳолаган. Шунингдек, юқоридаги ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлик билдирилган.  

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича истиқболдаги режаларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинган.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА