Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Италия: миграция ҳамкорлигида янги босқич
13:26 / 2026-01-28

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Италиянинг Тошкентдаги янги тайинланган элчиси Гвидо Де Санктис билан учрашди.

Мулоқот давомида биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолати, яқин истиқболдаги режалар, самарали ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди.

Элчи Италияда ишлаш истаги бор ўзбекистонлик мутахассисларга хорижий тил ўргатиш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш учун юртимизда итальян мактаблари очиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар ҳамюртларимизни Европанинг ушбу давлатида мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига қонуний, тизимли равишда жалб этиш масаласини муҳокама қилиб, айни йўналишда аниқ амалий режа ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Г.Сатторова, ЎзА